ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Безорилик содир этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Жорий йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 19.30 ларда 1984 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи Хуршид Абдулхаевич Ахмедов (муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан судланган) жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Шайхонтоҳур туманига гул дўконлардан бирида гул сотувчиси 2003 йилда туғилган Х.Т. билан ўзаро жанжаллашган. Шу ерда бўлган 2003 йилда туғилган А.Т. ва 2002 йилда туғилган Т.И.лар уни тинчлантириб, жанжални олдини олишга уринган. Бироқ Х.Ахмедов безорилик ҳаракатини давом эттириб, уларни уриб тан жароҳати етказган.Бирламчи тиббий маълумотга кўра жабрланувчиларга енгил тан жароҳати етказилган.    Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “Г” банди (“Безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз яқин орадаги ИИБга ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

26 Июн 2024 йил

1015

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.Жорий йилнинг 24 июнь куни тахминан соат 23.50 ларда Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги метроси олдида фуқаролар 2002 й.т. А.У. ва унинг танишлари 2002 й.т. Х.О., 2002 й.т. М.А., 2004 й.т. С.Т. ва бошқалар ўзаро келишмовчилик сабабли оғзаки тортишиб қолишган. Сўнг А.У.ни ўзлигига тегишли давлат рақами 10 Z ___ DA бўлган Матиз русумли автомашинасига ўтказаётган вақтида, ИИО ППХ ходимлари келаётганлигини кўриб ушбу фуқаролар қочиб кетишган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаганлиги ва пичоқ билан таҳдид қилинмаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ҳуқуқбузарлардан уч нафари ушланган, қолганларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

25 Июн 2024 йил

1130

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видeо тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.Жорий йилнинг 20 июнь тунги соат 00.30 ларда Мирзо Улуғбек туманида 1998 й.т. Ш.Б., 2001 йилда туғилган А.К., 1991 й.т. Ў.З., 2002 й.т. Ф.А. ўзининг таниши 1992 йилда туғилган Ж.Р. билан ўзаро жанжаллашиб кетишган ва Ж.Р.ни қўл билан уриб тан жароҳати етказишган. Жабрланувчи "Бош мия чайқалиши, бош мия юмшоқ тўқималари лат ейиши" жароҳати билан хусусий тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳолатни яшириш мақсадида Ж.Р. тиббиёт ходимларига ўзи йиқилиб тушганини билдириб, ИИОга мурожаат қилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар Ш.Б. ва А.К. процессуал тартибда ушланган. Қолган гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ш.Б.нинг ёнида аниқланган тўппонча кўринишидаги олов ёндиргич ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.Тергов давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

22 Июн 2024 йил

1330

Тунги хизмат олдидан йўриқнома ўтказилди

Пойтахт хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари туну кун хизмат олиб бормоқда. Тунги хизматга жалб қилинган ходимлар учун навбатдаги йўриқнома бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Муродилла Алиқориев ва Тошкент шаҳар МИБ бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник Жамолиддин Буриев бошчилигида ўтказилган йўриқномада ички ишлар органлари ва МИБ ходимлари иштирок этди. Йўриқномада полковник М.Алиқориев сўзга чиқиб, ходимлар хизматни ҳушёрлик билан олиб бориши, ҳар қандай шубҳали шахслар ва буюмларга эътиборли бўлиши, аниқланган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар бўйича зудлик билан қонуний чора кўриш кераклигини таъкидлади. Йўриқномадан сўнг барча ходимлар хизматни ўташ учун ўз йўналишлари бўйича ишга жалб этилди.

21 Июн 2024 йил

528

Интерактив хизматлар

Text to speech