20 Апрел 2022 йил 3024

Юнусобод туманидаги ЙТҲ ҳақида маълумот

Ижтимоий тармоқларда «Бродвейда тунда бир нечта "эркатойлар" дрифтлар қилишмоқда» номли видеолар тарқалган. Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 17 апрель куни тахминан соат 22-30 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Истиқлол кўчасида бир нечта автомашиналар “дрифт” қилиб, хавфли вазиятни юзага келтиришган. Натижада 1999 йилда туғилган М.Н. ўзига тегишли “Нексия-3” русумли автомашинасининг руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга урилиб тўқнашув содир этган. Тўқнашув натижасида ҳайдовчи жароҳат олмаган, лекин ички ишлар органларига хабар бермасдан, ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Ҳолат юзасидан фуқаро М.Н.га нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳуқуқбузарликни содир этган қолган автомашиналарни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech