ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳар ИИББда Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни арафасида бош бошқарма раҳбарияти ташаббуси билан шаҳар Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир "Юр тараққиёт йўлида бирлашайлик" шиори остида ўтказилди.Тадбир давомида иштирокчилар касаба уюшмасининг 120 йиллик тарихига ва бугунги кундаги олиб борилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, спорт- соғломлаштириш борасидаги хайрли ишларига юксак баҳо бердилар. Шунингдек, замонавий чақириқларга жавобан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш борасида шаҳар ички ишлар органлари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти алоҳида таъкидланди.Тадбир якунида, касаба уюшмаси фаолиятига ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ ходимлар ва ўз хизмат вазифаларини бажаришда фидокорона хизмат олиб бораётган 45 нафар ёш ходимларга эсдалик совғалари топширилди.Шунингдек, хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг оила аъзоларига пойтахт ИИББ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси номидан миннатдорчилик ва ҳурмат сифатида совғалар тақдим этилди, бу уларнинг жамият олдидаги беқиёс қурбонликларига бўлган ҳурматни ифодалайди.

8 Ноябр 2024 йил

47

Маҳалла бирлиги – муваффақият гарови

       Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган “Қўйлиқ ота” маҳалласи пойтахтимизнинг учта тумани билан чегарадош. Маҳаллада мингдан ортиқ турли миллат вакиллари тинч-тотув, аҳиллик билан истиқомат қилиб келишяпти. Аҳолининг уч юздан ортиғини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ҳудуд яқин-яқингача, қизил тоифада бўлиб, жорий йилнинг иккинчи ярмидан сариқ тоифага ўтказилди. Бунда ҳудуд бириктирилган 4-сонли ИИБ профилактика инспекторларининг хизматларини таъкидлаш жоиздир. Бўлим катта инспектори, подполковник Жамшид Мардонов 2018 йилдан буён ушбу ҳудудда аҳоли тинчлик-осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолини меҳнат билан банд қилиш, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда уларнинг муаммоларини ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатиш каби ишларни амалга ошириб келмоқда. Маҳалла аҳли профилактика ходимлари хизматидан мамнун. Айниқса, профилактика катта инспектори Жамшид Мардоновни ўзгача ҳурмат билан тилга олишади. Жамшид зиёлилар оиласидан. Отаси Муродқул ака ва онаси Салима опалар кўп йиллардан буён Ургут туманидаги ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб меҳнат қилиб келишмоқда.  Жамшид ўрта мактабни муваффақиятли тамомлаб, Республика ИИВ Тошкент олий ҳарбий техника билим юртига ўқишга кирди. Билим юртини тугатиб, 2007 йилда Самарқанд вилояти Ургут тумани ИИБда профилактика инспектори лавозимида хизмат фаолиятини бошлади. Хизмати давомида тажриба ва малакасини оширди. Пойтахт Миробод тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори лавозимида иш бошлаганида етарли тажриба ва малакага эга, етук ходимга айланганди, десак муболаға бўлмайди. Айни дамда подполковник Жамшид Мардонов туман 4-сонли ИИБ профилактика катта инспектори лавозимида хизматни олиб бормоқда. Лавҳамиз қаҳрамони кўп йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, ишни ёшларнинг бандлигини таъминлашга, атрофига маҳалла раиси ва фаолларини жамлаб, ҳар бир оиланинг туриш-турмушини ўрганиш, ҳар бир қоидабузарлик ва ҳуқуқбузарликларни  жамоатчилик ўртасида, жамоат таъсирини ўтказиш орқали муҳокама қилишдан бошлади. Маҳалла аҳли ҳудудда шубҳали бегона шахслар пайдо бўлганида, қоидабузарликларнинг гувоҳи бўлганида зудлик билан профилактика инспекторларига хабар бериш ҳақида огоҳлантирилиб, бир ёқадан бош чиқариш орқали жиноятчиликни жиловлаш мумкинлигини тушунтиришди. Бу саъй-ҳаракатлар ўз натижаларини берди. Ҳудудда 3 нафар пробация хизмати рўйхатида турувчи, 7 нафар муддатидан олдин озод қилинган шахслар устидан доимий назорат ўрнатилган бўлиб, уларнинг барчасини иш билан таъминлашга эришилди. Ж.Мардонов маҳалла еттилиги ҳамкорлигида аҳоли ўртасида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий  билимларини ошириш, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик, халқпарварлик руҳида тарбиялаш борасида тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини изчил равишда олиб бормоқда. У хизмати давомида кўплаб шогирдларга мураббийлик қилди. Айни пайтда бирга хизмат қилаётган профилактика инспекторлари, катта лейтенантлар Муҳаммад Бозоров, Асрор Сотволдиевлар ҳам Ж.Мардоновни ўзларига устоз деб билишади. Сидқидилдан хизматлари учун Ж.Мардонов кўплаб ташаккурномалар, фахрий ёрлиқлар билан мукофотлангани қаторида ИИВнинг III-даражали “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган. Ж.Мардонов турмуш ўртоғи Маҳлиё билан  уч нафар фарзандини эл-юрт корига ярайдиган, ватанимизга муносиб  фарзандлар бўлиб вояга етишишига катта эътибор қаратишмоқда. Ишдан бўш вақтларини фарзандларига бағишлаб, дўстона ва самимий суҳбатлашиш асносида мустақил фикрлаш, дунёқарашини кенгайтириш, ижобий фазилатларини бойитишга алоҳида аҳамият беришади. Ишонч билан айтиш мумкинки, ота-она ардоғи ва меҳрига қониб вояга етган фарзандлар эзгулик ва яхшиликка хизмат қилишади.

8 Ноябр 2024 йил

36

Миробод туманида жиноят муҳокамаси ўтказилди

Жиноятчиликнинг муҳокамаси Тошкент шаҳар 12 та туман ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан доимий равишда жойларда ўтказиб келинмоқда. Куни кеча тумандаги Тошкент амалий фанлар университетида ИИББ ЖТСБ бошлиғи подполковник Б.Анваров ва Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари подполковник О.Хасановлар бошчилигидаги туман ИИБ масъул ходимлари, ўқув муассасаси ўқитувчи ва талаба ёшлар, “маҳалла еттилиги” вакиллари ҳамда гумонланувчилар иштирокида жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.Муҳокамада тумандаги савдо мажмуаси олдида бир гуруҳ шахслар ўртасида юз берган безорилик жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, унга омил бўлган шарт-шароитлар кўриб чиқилди.Масъул ходимлар туман ва шаҳардаги жиноятчилик билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот бериб, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, бу борадаги чора-тадбирларни кучайтириш, шунингдек, жиноят содир этилишига сабаб бўлаётган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш зарурлигини таъкидладилар.Келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилди.

8 Ноябр 2024 йил

122

Интерактив хизматлар

Text to speech