Йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган ишлар тўғрисида

Ўтган кун ичида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги сабабли 3 002 та баённома тузилиб, улардан 697 таси қоидалар қўпол тарзда бузилганлиги учун расмийлаштирилган. Улар қаторида:

            55 таси – свефорнинг тақиқловчи белгисига ўтиб кети;

6 таси – транспорт воситасини спиртли ичимлик таъсири остида бошқарганлик учун.

Шунингдек 76 та баённома транспорт воситасини белгиланмаган жойда қолдирганлик, 2 таси эса машина ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилгани сабабли расмийлаштирилган. 

ЙҲҚни бузганликлари учун 171 нафар пиёдалар ҳам жаримага тортилганлар.

Стационар ва кўчма автоматлаштирилган радарлар томонидан транспорт воситаларининг тезликни оширганликлари бўйича 810 та факт қайд этилган.

Шунингдек ўтган кун давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

9 та йўл белгилари ўрнатилди (Муқимий кўчаси);

15 та йўл белгилари алмаштирилди (Тараққиёт, Аэропорт, Амир Темур кўчалари);

7 та йўл белгилари қайта тикланди (Муқимий, Фарғона йўли кўчалари);

13 та йўл белгилари таъмирдан ўтказилди (Фитрат, Нукус, Бобур, Жарқўрғон кўчалари);

959,71 кв.м. автомобиль йўллари чизмаланди (Нукус, Миробод, Авлиё ота, Сариқкўл кўчаси);

7 та пиёдалар йўлакчаси янгиланди (Нукус, Миробод, Авлиё ота, Сариқкўл кўчалари бўйлаб).