Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда пойтахт ИИББ Кадрлар бошқармаси, Фахрийлар кенгаши ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Тошкент шаҳар бўйича Ўз хавфсизлик хизмати вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда шахсий таркиб орасида қонунбузарликларнинг олдини олиш ва хизмат интизомига риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Тадбирда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ЙПХ бригадалари отряд командирлари, тарбия ишлари бўйича ўринбосарлар иштирок этишди.

Учрашув давомида ходимларга хизмат олиб бориш давомида фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, қонунга амал қилиш зарурлиги эслатилди. Шахсий таркиб қоидабузарликлар оқибати ҳақида огоҳлантирилиб, порахўрликка йўл қўйилмаслиги қайд этилди.

Шунингдек, ҳар қандай қонунбузарлик ва хизмат интизоми бузилиши ҳолатлари ота-оналар ва оила аъзолари иштирокида муҳокама қилиниши қайд этилди.