20 Май 2024 йил 1886

Жиноят содир этган шахсларга жазо тайинланди

Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир  нечта жиноятларни содир этган шахслар ушланиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги принципи таъминланган. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўзғатилиб тергов қилинган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.

Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабарига кўра,  

1.     Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг 15 апрель кунидаги ҳукмига билан 1987 йилда туғилган Мухамеджанов Азлархон Ботирович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари билан айбли деб топилиб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2.     Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг 6 май кунидаги ҳукмига кўра, 1993 йилда туғилган Холмурадов Суннатулла Чариевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айбли деб топилиб, етти йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

3.     Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 8 май кунидаги ҳукмига кўра, 1993 йилда туғилган Ўринов Умиджон Бахтиёр ўғли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари, 223-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари билан айбли деб  топилиб, олти йил ўн бир ой йигирма саккиз кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Барча янгиликлар

Text to speech