Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ пойтахтимиз  ҳудудида жойлашган барча автобус саройининг мутасаддилари билан йиғилиш бўлиб ўтди

Ҳозирги карантин талаблари юмшатилиши натижасида, айрим фуқаролар огоҳликни йўқотиб, тиббий ниқобларга аҳамият бермаслиги, оралиқ масофани сақламаслиги оқибатида жамоат транспорт воситаларида  карантин нормалари бузилиши кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида ушбу инфекцияни янги куч билан янада авж олиши хавфини туғдиради. Айнан барча салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида,  2020 йил 16 сентябрь куни 18-сонли автобус саройида, пойтахтимиз  ҳудудида жойлашган барча автобус саройининг мутасаддиларига, Тошшаҳартранс хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди.   

Йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунининг 8, 9 ва 12-моддалари, “Короновирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш  юзасидан чора-тадбирлар” дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баённомалари талаблари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош санитария врачи томонидан тасдиқланган Covid-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари талаблари тўлиқ тушинтирилди. Келгусида гигиена қоидалари ва карантин талабларига қатъий амал қилиниши хусусида тегишли ходимлар ва уларнинг раҳбарларидан тилхатлар олинди.

Ковид-19 вирус хавфи хали хам мавжудлигини унутманг, азиз ҳамшаҳарлар зеро сиз сабабли бошқалар жабр чекиши мумкинлигини унутманг.