Яшнобод туманидаги ЙТҲ тўғрисидаги хабар

24-июнь куни тахминан соат 3.50 да Яшнобод туманидаги Мирзо-Улуғбек – Махтумқули кўчалари кесишмасида “Nissan Maxima” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Татьяна Т. пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ўтиб кетаётган 27 ёшли Бобур К.ни уриб юборган. ЙТҲ натижасида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Тошкент шаҳар ИИББ марҳумнинг яқинларига чин дилдан таъзия изҳор этади.

ЙТҲ сабаби: ҳайдовчи маст ҳолатда бўла туриб автомобилда тезлик оширган ҳолда ҳаракатланган.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Маст ҳолатда автомобиль бошқара туриб сиз нафақат ўзингизни, балки атрофдагиларнинг ҳам ҳаётларини хавф остига қўясиз. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг.