2 Сентябр 2022 йил 5044

Яшнобод туманида содир бўлган ҳодиса ҳақида маълумот

Ижтимоий тармоқларда Cobalt ва Lacetti автомашиналарининг тўқнашуви оқибатида, йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги муштлашув акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат тахминан 15:45 да, Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси 34 ёшли Б.Н. ва Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.У. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар ва Қорасув кўчалари кесишмасида майда тўқнашув содир этишган. Тўқнашув туфайли, йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги жанжал муштлашувга айланиб кетган. Натижада Cobalt автомашинасининг йўловчиси 36 ёшли Б.Н. тан-жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Барча янгиликлар

Text to speech