28 May 2021 Yil 822

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот

2021 йил 27 май куни тахминан соат 12:30 ларда Буюк Ипак Йўли кўчаси ва Турон кўчаси кесишмаларида Тошкент вилоятида туғилган 1994 й.т. Толибжон К., «Mercedes-Benz» русумли (давлат рақами 01 245 VCA), 2-автобус саройига қарашли автобусни бошқариб кетаётганда, дастлабки маълумотга кўра, светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Натижада, 1991 й.т. Азиз Х. бошқарувидаги «Lacetti» русумли (давлат рақами 01 F 372 MA) автомобиль билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ натижасида енгил автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, тиббий муассасага жойлаштирилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech