23 Ноябр 2022 йил 2330

Яккасарой туманида пиёда иштирокида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2022 йилнинг 19 ноябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида, ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Асадбек А. «Nexia-3», русумли, давлат рақам белгиси 01 678 NFA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган. 
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 34 ёшли Раиля К. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Марҳуманинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Барча янгиликлар

Text to speech