Яқин қариндошлар билан орангизда келишмовчилик чиққанда Тошкент шаҳар ИИББ психологларига мурожаат қилинг

Кеча, 11 август куни соат 22.30 да Тошкент шаҳар ИИББга Сергели тумани Спутник-4 массивида иккита эркак жанжаллашаётгани ва бири иккинчисини ураётгани ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига ППХ автоэкипажи етиб борди. Эркакларни ажратиб, Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлимига етказишди.

Суҳбат давомида маълум бўлишича, 27 ёшли Сирожиддин Э. бир неча кун давомида уйига келмаган. Унинг отаси 52 ёшли Фарруҳ Х. ўғлининг бу ишидан ғазабланиб ўғлини кечки пайт Сергели-4 массивида кўриб қолганда уни урушиб, ўғлига бадан шикастлари етказган. Сирожиддин Э. шифохонага мурожаат қилди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) бўйича баённома расмийлаштирилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Келишмовчликларни куч билан ҳал қилиш керакли натижа бермайди. Айниқса улғайиб қолган фарзандларингизнинг тарбиясида бундай услуб самарасиздир. Қариндошлар орасида келишмовчилик чиққанда сиз доим ҳудудий профилактика инпсекторлари ёрдамида Тошкент шаҳар ИИББ психологларига мурожаат қилишингиз мумкин.