Тезкор хабарлар

7 февраль куни соат 20.15 да келиб тушган хабарга кўра, 6 февраль куни 20.00 да Чилонзор туманида номаълум шахс “Спарк” автомобилини калит танлаш йўли билан очиб, орқа ўриндиғидан нархи 150 АҚШ долларига тенг бўлган ва 43 ёшли Дилдора С.га тегишли бўлган ноутбукни ўғирлаб кетган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 1 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

***

5 февраль куни соат 5.00 да Чилонзор тумани ИИО ФМБга хоразмлик “Нексия” автомобили ҳайдовчиси 34 ёшли Ўткирбек М. Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига келганида, автомобилидаги ҳайдовчи ўриндиғи остида беркитилган 10 минг АҚШ доллари йўқолганлигини хабар қилди. Тезкор-тергов тадбирлари давомида юқоридаги жиноятни содир этганликда гумонланувчи сифатида хоразмлик 37 ёшли Муродбек С. қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

***

7 февраль куни соат 09.20 да Сергели туманида 59 ёшли Лайли Х.нинг уйида содир бўлган ёнғин натижасида 80 кв. м. майдондаги бино ёниб кетган. Ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.

***

6 февраль куни соат 13.30 да Шайхонтохур туманида “Ласетти” автомобили ҳайдовчиси 57 ёшли Файзулла К. пиёдани туртиб юборган. Натижада 52 ёшли Мухтабар Ю. тан шикастлари билан шифохонага етказилди. ЙТҲ дастлабки сабаби: ҳайдовчи орқага ҳайдаётганда пиёдани пайқамаган.

Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўлларда эҳтиёт бўлинг, йўл ҳаракат қоидаларига риоя қилинг!