3 Aprel 2019 Yil 2229

Тезкор хабарлар

Ички ишлар органларига 29 ёшли Айниддин Н. исмли фуқаро мурожаат қилди. Ўз аризасида у 31 ёшли Отабек М.га нисбатан чора кўришни сўради. Аризага кўра, 2016-йилнинг июль ойидан 2017-йилнинг апрель ойигача бўлган муддат ичида Отабек М. Айниддинга Россияга помидорлар олиб бориб сотишни таклиф қилган. Унга ишонган Айнидин Отабекка 170 минг АҚШ доллари берган. Аммо Отабек М. ваъдасида турмасдан пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (“Фирибгарлик”) асосида жиноий иш қўзғатилди.   

***

2-апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари “Тошкент” метро бекатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 32 ёшли Бехзод Н.ни қўлга олишди. Суд қўлга олинган шахсга нисбатан ҳибсга олиш чорасини қўллади.

***

2-апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Чилонзор тумани ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184- (“Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш”), 189- (“Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш”) 227- (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш”) ва 228-моддаларида (“ Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш”) кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун Янгийўл шаҳар ИИБ томонидан қидирувга эълон қилинган фағоналик 32 ёшли Отабек М.ни қўлга олишди. Суд қўлга олинган шахсга нисбатан ҳибсга олиш чорасини қўллади.

***

2-апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Чилонзор тумани ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184- (“Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш”), 189- (“Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш”), 227- (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш”) ва 228-моддаларида (“ Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш”) кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун Фарғона шаҳар ИИБ томонидан қидирувга эълон қилинган фағоналик 31 ёшли Дилшод Х.ни қўлга олишди. Суд қўлга олинган шахсга нисбатан ҳибсга олиш чорасини қўллади.

***

2-апрель куни Олмазор туманидаги меҳмонхоналардан биридан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида (“Фирибгарлик”) кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Андижон вилояти ИИБ томонидан қидирувга эълон қилинган 38 ёшли Сайдали Ю.ни қўлга олишди. Сайдали Ю. Андижон вилояти ИИБ ходимларига топширилди.

***

20-март куни соат 18.55 да Яккасарой туманидаги Кичик халқа йўлида 25 ёшли “ГАЗ-330202” русумли автомобиль ҳайдовчиси Баҳром Х. пиёдани туртиб юборди. ЙТҲ натижасида 39 ёшли фарғоналик Ойбек Й. ўрта оғирликдаги тан шикастлари билан шифохонага етказилди. ЙТҲ сабаби: пиёда йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган. 

***

2-апрель куни соат 11.46 да Миробод туманида 58 ёшли Мухтор М.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Натижада хонадон ошхонасининг 4 кв.м. потолок қисми ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби: газ плитасида қаровсиз қолдирилган ўсимлик ёғининг қизиб кетиши.

***

Шу куннинг ўзида соат 15.30 да Миробод туманидаги ташкилотларнинг бирининг омборхонасида ёнғин содир бўлиб, натижада 10 кв. м. том қисми ёнган. Ёнғин сабаби: электр мосламасидан фойдаланиш вақтида ёнғин хавфсизлик хизмати қоидаларига риоя қилмаслик.  

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг, осон ёнадиган моддаларидан фойдаланиш вақтида эҳтиёт бўлинг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech