6 Aprel 2019 Yil 2958

Тезкор хабарлар

4-апрель куни соат 21.45 да Учтепа туманида 31 ёшли Игорь К. спиртли ичимлик таъсири остида бўла туриб 36 ёшли Жамшид М. билан жанжаллашиб, унга нисбатан кўздан ёш оқизадиган газ билан тўлдирилган баллон ишлатган. Натижада Жамшид М. кўзлари куйган ҳолда шифохонага етказилди. Бундан ташқари, унинг ёнида бўлган уч нафар аёл кишилар ҳам кимёвий моддалардан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага етказилдилар.

***

5-апрель куни соат 18.30 да Яшнобод туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти Яшнобод тумани бўлими ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Тошкент халқа автомобиль йўлида 30 ёшли Мурод Х. ва 43 ёшли наманганлик Акбарали А.ни “Соннат” дорисининг 329 та конвалютасини (3290 та таблеткасини) 12.900.000 сўм эвазига сотмоқчи бўлганларида қўлга олишди. Ушбу факт бўйича Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми бўйича (“Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) жиноий иш қўзғатилди.

***

4-апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга келиб тушган хабарга кўра, 2017 йилнинг март ойидан апрель ойигача бўлган муддат давомида Юнусобод туманида 46 ёшли Гулрух Э. ўзини адвокат деб таништириб, 49 ёшли Зиёда М.га унинг ҳибсга олинган турмуш ўртоғини оқлашни ваъда қилган. Ўзининг “хизмати” учун Гулрух Э. 6.700 АҚШ доллари олиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли фуқаролар! Ўзларини турли хил мутахассис деб таништирадиган одамларнинг гапларига ишонманг. Сиз мурожаат қилган мутахассис ҳақиқатдан ҳам тегишли идорада ишлашини аниқлаштириб олинг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech