27 Апрел 2023 йил 1566

Автомашинани олиб қочганликда гумонланувчи шахс “иссиқ изидан” қўлга олинди

Жорий йилнинг 18 апрель куни Учтепа тумани ИИО ФМБга 42 ёшли Тохир М. мурожаат қилиб, кўчада эшиклари очиқ ва калити ўт олдиргичда қаровсиз қолдирилган “Матиз” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилган. Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, автомашина шу куни топилиб, гумонланувчининг шахси аниқланган. У 20 ёшли Умиджон Р. бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган автомобиль ғаразгўйлар учун жалб қилувчи омил ҳисобланади. Транспорт воситангиздан бир неча дақиқага узоқлашишни режалаштирганингизда ҳам уни калит билан қулфлаб кетинг.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: