Ишонувчанликдан фойдаланди

Миробод тумани ИИО ФМБга 20 ёшли Артем А. мурожаат қилди. Ўз мурожаатида дори воситаларини харида қилиш учун ундан маълум миқдорда пул олган 18 ёшли Руслан Ф.га нисбатан чора кўришни сўрар эди. Нақд пули бўлмаганлиги сабабли, Артем Русланга ўз банк картасини берган. Картани олган Руслан, Артемнинг розилигисиз ўз телефонига “Сlick” ўрнатиб, ўз банк картасига 11 409 048 сўм миқдоридаги пулларни кўчириб олиб, уларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сизнинг ишонувчанлигингиздан ҳаттоки танишларингиз ҳам фойдаланишлари мумкин. Бу каби ҳолатларга дуч келмаслик учун, ичида катта миқдордаги пуллар бўлган банк карточкангизни бировга берманг.