Қишда уйсиз қолган инсонни бошпана билан таъминлаш– муҳим масаладир

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тажрибадан келиб чиққан ҳолда шуни яхши билишадики, ҳарорат пасайган сари, муайян яшаш жойига эга бўлмаган инсонлар учун ҳолат қийинлашади. Шунинг учун 2018 йилнинг бошидаёқ Реабилиатация маркази уйсиз қолганларни бошпана, тоза кийим ва овқат билан таъминлай бошлади. Бундан ташқари, бу ерда уларга ҳужжатларни тиклашда, ишга жойлашишда, янги ҳаёт сари илк қадамлар қўйишда ҳам кўмак беришади.

Ходимлар Марказда турувчиларни пойтахт кўчаларидан олиб келиб, Марказ ҳақида сўзлаб беришади ва у ерда туриш таклифини қабул қилишларини сўрашади. Масалан, 23-ноябрь куни тахминан соат 20:30 да Миробод тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори капитан Кутумов Б. муайян яшаш жойига эга бўлмаган, “Фурқат” маҳалласи А.Фитрат кўчасида (5-сон туғруқхона ёнида) оёғи гипсланган, совуқдан целлофан ёрдамида тўсинишга уринаётган кишини кўриб қолади. У 38 ёшли Шерзод Б. эканлиги маълум бўлди. Капитан унга иссиқ жойда тунаш мумкинлигини айтди, у рози бўлгач, уни хизмат автомобилига таклиф қилди. Бир оздан сўнг улар Панель массиви, Чашма кўчаси (Баратхўжа), 3-уйда манзили бўйича жойлашган Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига етиб келишди. Бугунги кунда у ерда юздан ортиқ инсонлар қарор топишган, уларда совуқ кунларни қулайроқ шароитда ўтказиш, ихтиёр бўлса ёрдамдан фойдаланиш ва ҳаётларини яхши томонга ўзгартириш имконияти мавжуд.        

Пойтахтнинг лоқайд бўлмаган аҳолиси бу ишда катта ёрдам кўрсатишмоқда: Марказга келиб жойлашаётган инсонларга озиқ-овқат ва тоза қалин кийимлар, гигиена воситалари ва бошқа маиший жиҳозлар керак. Шунинг учун ИИББ ходимлари ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган меҳмонлардан миннатдордир. Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Қиш кечаларини кўчада ўтказаётган инсонларни кўрганингизда, 102 рақами орқали хабар қилинг. Бизнинг ходимларимиз албатта сиз айтган инсондан хабар олиб, Марказнинг афзалликлари ҳақида маълумот беришади ва у ерга таклиф қилишади. Балки айнан шу онда ўша инсоннинг ҳаёти яхши томонга ўзгара бошлайди.