Ўғирликда гумонланувчи кимсанинг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда

17-октябрь куни тахминан соат 13.00 да Сергели туманида номаълум шахс халқаро аэропорт ёнидаги автотураргоҳда бўла туриб, 40 ёшли Музаффар С. томонидан қаровсиз қолдирилган сумкани ўғирлаб кетган. Жабрланувчининг гапларига қараганда, сумкадан 500 АҚШ доллари бўлган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Жамоат жойларида шахсий буюмларингизни қаровсиз қолдирманг