Инсонларни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли орқали бойлик орттиришни ўйлаган шахслар қўлга олинди

2019 йил 10 февраль куни соат 16.00ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган автосалон олдида, 26 ёшли Шахзод Н. олдиндан таниши бўлган Хилола А.га “Jentra Lacetti” транспорт воситасини олиб беришини айтиб, унинг ишончига кирган. Шундан сўнг, у Хилоладан 5.000 АҚШ долларни олиб, ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. 

***

Жорий йилнинг 2018 йил 15 декабрь куни 34 ёшли Санжар К. Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани ТТЗ даҳасида жойлашган савдо дўкони олдида, 41 ёшли тумандаги МЧЖларнинг бирининг раҳбари Георгий Д.га “Автосместитель талтомат” номли асфальт қорувчи техникаси сотишини ваъда қилиб, 3.600 АҚШ доллари ва 1.000.000 сўм пулларни ўзлаштириб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

 Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. 

***

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 01.25да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБдан тушган хабарга кўра, ўзини Музаффар А. деб таништирган номаълум шахс, 2017 йил сентябрь ойларида 41 ёшли  Акмалжон Тга Корея давлатига ишлаш учун бизнес виза олиб беришини ваъда қилиб, хизмати эвазига 1.500 АҚШ доллари олган. Шундан сўнг, у ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

   Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган.