Тезкор хабар

Интернет тармоғида “Нексия” русумли автомобиль (давлат рақами 40 P 143 NА) ҳайдовчиси ЙПХ инспектори машина капотида бўлган ҳолатда йўл бўйлаб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси – 21 ёшли фарғоналик Довронбек Т. йўл ҳаракати қоидаларини бузиб (“Тўхташ тақиқланади” (3.27) белгиси остида тўхтаб ва “Тўғрига ҳаракат” (4.1.1) белгисини менсимасдан) ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги белгисига бўйсинмасдан ҳаракатни давом эттирган. Ҳозирги вақтда Довронбек Т. ички ишлар бўлимига олиб келинган. Суғурта полисининг амал қилиш муддати тугаганлиги боис йўл ҳаракати қоидаларини бузганида жавобгарликдан қочмоқчи бўлганлиги шу натижаларга олиб келган. Унинг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилди. Прокуратура органлари томонидан жиноий иш қўзғатилиши масаласи кўриб чиқилмоқда.