Тезкор хабар

19-июнь куни тахминан соат 10.00 да Мирзо-Улуғбек тумани Юзработ кўчасида Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтказилган "Кобальт" русумли автомобилда ҳаракатланиб борган 31 ёшли Д.Б., пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи – 18 ёшли А.Х. ҳайдовчининг ўзи томонидан тиббиёт муассасасига олиб борилиб, у ерда унга зарур ёрдам кўрсатилди. Тан шикастлари оғирлиги ва ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.