Тезкор хабар

10-февраль куни Ucell маъмурий биноси қаршисидаги автотураргоҳда уюштирилган “тунги кўнгилочарликда” иштирок этган 14 та автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиб, уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан турли хил қоидабузарликлар учун маъмурий таъсир чоралари кўрилди. Улардан 5 нафарида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта полиси бўлмаган, 4 нафар ҳайдовчиларнинг автомобиллари ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилган эди, 2 нафар ҳайдовчилар автомобилларида шовқинни пасайтирадиган мослама (махсус “спорт” тури) ўрнатишган эди, яна бири бошқа шахсга тегишли бўлган автомобилни бошқариш учун ишончномага эга эмас эди, бошқасида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони йўқ эди, яна бир ҳайдовчида транспорт воситасининг паспорти бўлмаган.

Шунингдек эътиборингизга “Спарк” ва бошқа автомобиллар ҳайдовчилари дрифтинг билан “кўнгилочарлик” қилаётганликлари акс этган видеони тақдим этамиз.