Тезкор хабар

10-сентябрь кунидан 11-сентябрга ўтар тунда тахминан соат 00.50 да, Юнусобод туманида жойлашган кафелардан бирида икки гуруҳ ёш йигитлар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Ташқарига чиққан ёшлар Шайхонтохур туманига бориб, муштлашув уюштиришган. Натижада муштлашувда иштирок этган уч нафар йигитлар тан шикастлари билан шифохонага етказилган. Улардан бири – 23 ёшли Муслимбек О. шифокорларнинг уринишларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”). Безориликларда қатнашган барча ёшларнинг шахси аниқланган. Тергов олиб борилмоқда.