Тезкор хабар

Интернет тармоғида тарқаган видеода бир йигит кўчада яланғоч юргани акс этган.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 10 август куни тахминан соат 16.30 да Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида 22 ёшли жиззахлик Ислом Х. кийимсиз юрган. Шу атрофда хизмат олиб борган ИИВ ходими йигитни кўриб қолиб, ҳудудий бўлинмаларга хабар берган. Воқеа жойига ППХ автоэкипажи ва профилактика инспектори етиб келиб, Исломни Чилонзор тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБга етказишди.
Суҳбат давомида маълум бўлишича, Ислом маст ҳолатдалигида таниши бўлган қиз билан жанжаллашиб қолган. Сўнг ўз кийимларини ечиб, кўчада сайр қилишни бошлаган.
Мазкур факт бўйича унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.