Тезкор хабар

Бугун тахминан соат 18.45 да спиртли ичимлик таъсири остида бўлган эркак киши Бектемир тумани Тошкент халқа автомобиль йўли устидаги (“Қўйлиқ” бозори яқинидаги) кўприкда осилиб туриб қолган. Ички ишлар ходимлари унга ёрдам кўрсатишди. Эркак киши Жиззах вилоятида туғилган 42 ёшли Муратбек Э. эканлиги аниқланиб, шифохонага етказилди. Ҳозирда унга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда. Муратбек Э.нинг ҳаракатларининг сабаблари номаълум.