ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Азиз юртдошлар!

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби барчангизни меҳр-оқибат ва саховат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади! Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу байрам барчамизга қутлуғ бўлсин! Юртимизда олиб борилаётган, инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизнинг янада самарали ва бардавом бўлиши учун жон куйдириб, Янги Ўзбекистон тақдири ва келажаги учун фидокорона меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин! Ҳурмат билан, Тошкент шаҳар ички ишларбош бошқармаси бошлиғиполковник Равшан Султанходжаев

30 Март 2025 йил

11

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, 2023 йил 22 декабрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида идора ва муассасаларда ҳар ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилган эди. Президент томонидан берилган топшириқлар ҳамда Ҳукуматнинг тегишли ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ҳолиқ Хурсандовнинг “Қайтар дунё” номли спектакли” мавзусига бағишланди. Тадбир давомида Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрининг актёрлари иштирокчиларга шу спектаклни намойиш этишди. Ушбу спектакль инсон қадри, фарзандлар тарбияси, ота-оналаримизга нисбатан меҳр-оқибатли бўлиш ҳақида ҳикоя қилади. Томошабинлар ажойиб ижродан маданий ҳордиқ чиқаришди. Яхши кайфият ва унутилмас ёрқин таассуротларни ҳадя этган спектакль сўнгида актёр ва актрисалар билан ижодий учрашув ҳам ташкил этилди.

30 Март 2025 йил

49

Тошкент шаҳар ИИББ да фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Аҳоли мурожаатларини бевосита ўрганиш ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида ички ишлар органларида мунтазам равишда фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда. Бугун пойтахт ИИББ бошлиғи томонидан ўтказилган шахсий қабулда ҳам 30 га яқин фуқаролар ўз мурожаатларини баён қилишди. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 12 таси маъмурий ҳуқуқбузарлик ва терговга оид ишлар юзасидан, 5 таси ишга кириш ва ижтимоий ҳимоя бўйича, 2 таси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, 7 таси пробация рўхатидан чиқариш, 2 таси бошқа масалалар юзасидан бўлди. Мурожаатларнинг 9 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 таси бўйича малакали юридик тушунтиришлар берилди, 19 та мурожаатлар қўшимча текширувни талаб қилганлиги боис тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланди. Мисол учун, пробация ҳисобида турган фуқаролар С.И., Н.М., У.С., У.Қ.лар муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Фуқаролар О.О., Б.Т. ва Д.Д.ларга маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда моддий ёрдам берилиб ишга жойлаштирилди.

29 Март 2025 йил

118

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading