ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ижтимоий тармоқлардаги найранглар фош этилмоқда

Рақамли технологияларнинг кундалик ҳаётимизнинг барча жабҳаларига жадал суръатда кириб келиши тараққиётимиз ва ривожланишимизда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг билан бирга унинг кенг имкониятлари, афзаллик, ижобий томонларидан нопок кимсаларнинг ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишларини ҳам инкор этиб бўлмайди. “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ойлиги доирасида пойтахт ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида тегишли лицензияга эга бўлмай, қонунга хилоф равишда крипто-активлар савдоси билан шуғулланиб келаётган, 2002 йилда туғилган М.Аброр ҳамда 2004 йилда туғилган З.Боисхонларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. Шайхонтоҳур туманидаги яшаш манзилида қўшимча қурилмалар ва дастурий воситалар ёрдамида ижтимоий тармоқларда махсус сайт очиб, ноқонуний криптовалюталар айланмаси билан шуғулланиб келган бу икки йигит 2025 йилнинг июль ойидан 2026 йилнинг январига қадар 793.000 USDT крипто-активлар айланмасини амалга ошириб келганлиги аниқланган. Кибержиноятчилардан 1 дона компьютер жамланмаси, 22 дона уяли телефон аппаратлари, 3 дона SIM карта, 229 дона турли банкларга тегишли пластик карталар холислар иштирокида, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-прим 8 (“Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш”) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

24 Март 2026 йил

318

Яшнобод туманида меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида истиқомат қилиб келаётган фойдали меҳнат билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар ҳамда туман ИИО ФМБ пробация бўлими ҳамда профилактика ҳисобида турувчи, меҳнат миграциясидан қайтган ва меҳнат бозорига илк кириб келаётган билим даргоҳлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда туманда жойлашган 25 та йирик иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 650дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди. 150дан зиёд ишсиз бўлган туман фуқаролари, 45 нафар пробация ва профилактика ҳисобида турувчи шахслар қатнашган тадбирда 25 нафар фуқаролар корхоналарга,12 нафари  турли ташкилотларга танлаган ишга жойлашишлари учун йўлланмаларни қўлга киритишди. 18 нафари танлаган касбларини пухта эгаллашлари учун касб-ҳунар ўқув марказларига йўналтирилди.  Таъкидлаш жоизки, мазкур меҳнат ярмаркасида  пойтахтимизнинг Бектемир, Яккасарой, Миробод, Мирзо Улуғбек туманларининг  фойдали меҳнат билан банд бўлмаган фуқаролари ҳам қатнашдилар. Мазкур иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг фойдали меҳнатга жалб  қилиш орқали оилавий фаровонлигини оширишга кўмаклашиш, ижтимоий мавқеи, жамият ҳаётида фаоллигини кучайтиришга қаратилган тадбирлар пойтахтимизнинг барча туманларида амалга оширилиши  белгиланган.

23 Март 2026 йил

188

Ҳурматли ҳамкасблар, муҳтарам ички ишлар органлари фахрийлари, азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Сизларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан уйғониш, янгиланиш, гўзаллик ва нафосат рамзи бўлмиш улуғ айём — Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман.Баҳорги тенгкунлик — Наврўз азал-азалдан халқимизнинг эзгу орзу-интилишларини ўзида мужассам этган, тинчлик-осойишталик, қардошлик ва биродарлик, меҳр-оқибат ва мурувват, саховат ва бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик каби умуминсоний қадриятларни улуғловчи қутлуғ байрамдир. Дарҳақиқат, тинч ва осуда юртга байрамлар ярашади.Юртимизда ҳукм сураётган ана шундай тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ички ишлар органларида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса ходимларнинг янада шижоат ва садоқат билан ишлашига хизмат қилмоқда.Азиз юртдошлар!Мана шу қутлуғ айём арафасида барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, оилаларингизга тотувлик ва фаровонлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва обод бўлсин!Жонажон Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган барча эзгу ишларимизга омад ва зафарлар ҳамиша ёр бўлсин! Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасибошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев

21 Март 2026 йил

330

Интерактив хизматлар

Text to speech