Миробод туманидаги коллежда содир бўлган ҳодиса тўғрисидаги хабар

8 февраль куни Миробод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тиббиёт муассасасидан томонидан уларга 18 ёшли Эъзоза Р. исмли фуқаро тан шикастлари билан мурожаат қилганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Қизнинг айтишича, у Ойгул К. исмли курсдоши ва унинг опаси Шахло К. билан жанжаллашиши оқибатида тан жароҳатлари олган. Ушбу факт бўйича суд-тиббий экспертиза белгиланди, суриштирув олиб борилмоқда.