Бектемир туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақидамаълумот

12 январь куни соат 21.35 ларда Бектемир туманидаги Шарқ ЙПХ пости яқинида 32 ёшли Қирғизистон Республикаси фуқароси Самит А., ўзининг бошқарувидаги “TOYOTA LAND CRUISER” русумли (давлат рақами 01 KG 828 AHJ) автомобильни бошқарувини йўқотиб, 55 ёшли Бекназаров Р.нинг бошқарувидаги "Lacetti" русумли (давлат рақами 01 V 317 XA) автомобиль билан тўқнашув содир этган, сўнг бетон тўсиққа урилган. Дастлабки маълумотга кўра ЙТҲнинг сабаби "TOYOTA" ҳайдовчиси рульда ухлаб қолган.
ЙТҲ натижасида йўловчи – Самарқанд вилоятида туғилган 25 ёшли Гулсара А. тан жароҳати олиб, тиббий муассасага жойлаштирилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлга чиқишдан аввал, шунингдек транспорт воситасини бошқараётганда доимо ўзингизнинг ҳолатингизни объектив ва танқидий баҳоланг. Агарда сиз касаллик туфайли ҳолсизлик сезсангиз ёки уйқингиз келса – ўзингизни ва йўл ҳаракати қатнашчиларининг соғлиғини ва ҳаётинини асраш, шунингдек мулкингизга шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида - рулга ўтирманг, бошқарувни тўхтатинг.