Мопед иштирокидаги ЙТҲ ҳақида маълумот

9-октябрь, чоршанба куни тахминан соат 9.00 да Миробод тумани Саракўл кўчасида икки ғилдиракли транспорт иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди: асосий йўл бўйлаб ҳаракатланиб борган мопед иккинчи даражали йўлдан чиққан “Нексия” автомобилига (давлат рақами 01 D 022 PA) тўқнашган.

Мопед ҳайдовчиси 58-ёшли А.Я. тан жароҳатлари олган бўлиб, 1-сонли Республика клиник шифохонасига етказилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларини унутманг, шунингдек, қоидаларни бузиш оғир оқибатли тўқнашувларга сабаб бўлишини ҳам ёдда тутинг. Иккинчи даражали йўллардан чиқиш олдидан ҳеч кимга халал бермаслигингизга ишонч ҳосил қилинг.