Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида хабар

Бугун тунда Чилонзор туманида яшовчиларни йўл қисмидаги овоз уйғотиб юборди. Ушбу факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

17 март куни тахминан соат 03.00 да Муқимий кўчасидаги “Credit Asia” дўкони яқинида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. 27 ёшли Жавоҳир Я. “Ласетти” (давлат рақами 01 Х 771 СА) русумли автомобили бошқарувини йўқотиб, темир тўсиққа тўқнашган. Таъкидлаш жоизки, ҳодиса жойида ҳайдовчида автомобиль бошқариш ҳуқуқини берувчт ҳужжатлар топилмади.

ЙТҲ натижасида “Ласетти” ҳайжовчиси тан шикастлари билан тиббиёт муассасасига етказилди. Ҳодиса туфайли бошқа жабрланувчлар бўлмади. ЙТҲ сабабига аниқлик киритилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Тунги вақтда бўш йўллар йўл ҳаракати қоидаларини бузиш мумкин бўлган жойдек туюлиши мумкин, аммо бундай эмас. Қонунчилик талабларини ҳурмат қилинг – улар соғлиқ ва ҳаётни асрайди.