24 Oktyabr 2019 Yil 3425

Тезкор хабар

Интернет тармоғида ва Telegram мессенджерида Юнусобод туманида “Спарк” автомобилини бошқарган йигит вояга етмаган болага қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқалди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари “шаҳарда яна педофил пайдо бўлди” деган асоссий тахминлар тарқатишмоқда.

Маълум қиламизки, юқоридаги ҳодисалар 21-октябрь душанба куни содир бўлди. Воеқа жойига тезда Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва Миллий гвардия ходимлари етиб боришди. Жабрланувчи сифатида ички ишлар органларига ҳеч ким мурожаат қилмади. “Спарк”ни боқшарган йигит ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз. Ҳайдовчининг шахси аниқланиб, у – 19 ёшли Х.Ш. эканлиги маълум бўлди. Унинг гапларига қараганда, болани кўриб қолганда у Юнусобод туманидаги мактаблардан бирининг ёнида 17 ёшли ўртоғи У.О.ни кутиб турган бўлган. Бола йўл бўйида ўзоқ вақт туриб қолганлиги сабабли Х.Ш. уни уйига олиб бориб қўйишни таклиф қилган. “Ғараз ният ҳаёлимдаям йўқ эди”, - дейди йигит. 

            Огоҳликни йўқотмаган фуқаролар 102 рақамига қўнғироқ қилиб тўғри қилишган. Аммо миш-миш ва тахминлар тарқатиб, ваҳима қилиш нотўғри. Ота-оналардан ижтимоий тармоқларда, мессенджерларда ва гуруҳларда миш-миш ва тахминларни тарқатмасликни сўраймиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech