Олмазор туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

Олмазор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси туширилган ва интернет тармоғида тарқалган видеоёзув ва суратлар ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз.
30 май куни соат тахминан 21.00 да Нурафшон кўчасида «Captiva» русумли автомобиль ҳайдовчиси 24 ёшли Дониёрхўжа А. 42 ёшли Жаҳонгир С. бошқарувидаги «Captiva»га тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида Жаҳонгир С.га тан шикастлари етган ва у тиббиёт муассасасига етказилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, қоидаларнинг мақсади – сизнинг ҳаётингиз ва соғлиғингизни асрашдир.