ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Қарор ижроси пойтахт туманлари кесимида

Ҳар бир соҳада бажарилган ишлар сарҳисоби асосида, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, иш фаолиятини замон талабларига мос равишда ташкил этиш масалалари муҳокама этилиб, чора-тадбирлар белгиланади. Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги жиноятчилик таҳлиллари асосида идоралараро мувофиқлаштириш ҳудудий ишчи гуруҳи тузилган. Гуруҳ аъзоларининг вазифалари тақсимоти белгиланган. Таъкидлаш жоизки, 6 та “қизил”, 51 та “сариқ” ва 7 та “яшил” тоифаларга киритилган маҳаллаларда Президентимиз томонидан қабул қилинган “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида ишни ташкиллаштириш юзасидан маҳалла еттилиги, масъуллар ва мутасаддилар иштирокида 70 дан ортиқ суҳбат ва ўқув семинарлари ўтказилди. Айни дамда долзарб бўлган кибержиноятлардан аҳолини ҳимоя қилиш, киберфирибгарликлар қурбони бўлиб қолмасликнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда кенг аҳоли қатламини жалб қилган ҳолда етмиш маротаба профилактик, огоҳлантириш ишлари олиб борилди. Ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга нисбатан автоматлаштирилган тартибда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш учун тайёрланган 200 дан ортиқ хулосалар ижрога йўналтирилди. Маҳалла хотин-қизлари, тарбияси оғир ёшлар, пробация ҳисобида турган шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишга қаратилган таъсирчан, манзилли суҳбат ва учрашувлар, тушунтириш ишлари 90 дан ортиқ маротаба ўтказилган бўлса, нотинч, ажрим ёқасида турган оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича жамоатчилик кенгашлари, дин вакилларини жалб қилган ҳолда 40 дан ортиқ тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, интернет тармоқлари орқали берилаётган турли салбий, миллатимиз ва қадриятларимизга ёт ғоялардан, жиноий даъватлардан асраш, ҳимоя иммунитетини шакллантириш мақсадида маҳаллалар ёшлари билан икки юзга яқин, мактабларда эса вояга етмаган ўқувчи ёшлар билан мингдан ортиқ “Давомат”, “Ўқувчи”, “Ўсмир” тадбирлари олиб борилди. Бу тадбирлар жараёнида узоқ муддатга кетиб, дарс қолдираётган 38 нафар, мунтазам дарс қолдираётган 60 нафар, ота-она назоратидан маҳрум 16 нафар, боқувчисини йўқотган 17 нафар, тарбияси оғир ҳисобланган 57 нафар болалар аниқланиб, тегишли идора ва мутасаддиларга тақдимномалар киритилган. Мактаб ўқувчиларининг муаммоларини ўрганиш борасида 28 маротаба “Раҳбар ва ёшлар учрашувлари” ташкиллаштирилди. Дўстона ва самимий суҳбатларда ўқиш жараёни, ўқитувчи ва ўқувчи, тенгдошлар-мактабдошлар ўзаро муносабатларида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилиб, тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилган.Шунингдек, маҳалла аҳлининг аксариятини ташкил қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали 104 нафар аёлларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинишига эришилди. Репродуктив саломатлигини тиклашга муҳтож бўлган 144 аёлга тиббий муолажалар учун имтиёзли йўлланмалар ажратилди. 368 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди. 107 нафар ишсизлар рўйхатида турувчи шахсларнинг 72 нафарига иш жойлари тавсия қилиниб, 33 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди. 20 нафар фуқаролар Ташқи миграция агентлиги орқали хориж давлатларига ишга юборилган. Муқаддам судланган ва маъмурий назоратда турувчи 9 нафар фуқаро билан тушунтириш, ҳуқуқий суҳбатлар ўтказилиб, улардан 5 нафарининг бандлиги таъминланди. Маҳаллалар ҳудудида содир этилган йигирмага яқин жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кенг жамоатчилик иштирокида муҳоқама қилиниб, жамоавий таъсир чоралари қўлланилди. Юқоридаги қарорнинг ижросини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида, ўғрилик жиноятлари содир этилган “қизил” ва “сариқ” тоифадаги кўчаларда жойлашган тўқсонга яқин савдо-маиший хизмат кўрсатиш объектлари “Қўриқлаш” хизматига уланган бўлса, бозорлар, савдо мажмуалари ҳудудларида ўндан ортиқ кузатув ва назорат камералари ўрнатилди. “Қўриқлаш” хизмати томонидан мингдан ортиқ объектлар хатлов қилинди ҳамда “Ҳудуд камера назоратида”, “Объект қўриқловда” “Хонадон қўриқловда” каби 350 га яқин стикерлар ёпиштирилди. Бу каби профилактик тадбирлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган мақсадли ва манзилли амалий ишлар изчил равишда давом эттирилади.

7 Март 2025 йил

55

Муҳтарама онахонлар! Азиз опа-сингиллар! Ички ишларнинг фидойи фахрий ходималари!

Сизларни ўз номим ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби номидан баҳор байрами – 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман. Эртанги кунимиз таянчи, эзгу орзу-ниятларимизни амалга оширувчи Янги Ўзбекистоннинг ёш авлодини баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда сизнинг ўрнингиз беқиёс. Шу билан бирга, биз билан елкама-елка хизмат олиб боришингиз, пойтахтимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишдаги хизматларингиз юксак эътирофга лойиқ. Биз ўзларининг фидокорона меҳнати, илм-фан, давлат, жамоат ишларида эришган улкан ютуқлари, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган аёлларимиз билан фахрланамиз. Ушбу янгиланиш, уйғониш палласида сизларга юксак ҳурмат ва чуқур эҳтиромимизни билдирамиз. Ҳаётимизнинг кўрки ва файзи, оиламиз тинчлиги, меҳр-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлмиш Сиз азизларга узоқ умр, мустаҳкам ва гўзал соғлиқ, оилавий тинчлик-тотувлик, фаровонлик тилайман. Ризқу насибаларингиз зиёда, аёллик бахти ва баҳорий кайфият ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин. Ҳурмат ва эҳтиром биланТошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Р.Султанходжаев

7 Март 2025 йил

114

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ишлар ўрганилмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва прокуратура масъуллари томонидан Бектемир туманида ўрганиш ишлари олиб борилди. Дастлаб туманда жойлашган ИИВнинг Малака ошириш институтига борилиб, ходимларга яратилган шароитлар, уларнинг малакасини ошириш ва қайта ўқитиш масалалари билан яқиндан танишилди. Сўнгра “Роҳат” маҳалласидаги аҳоли гавжум жойлар ва кўп қаватли уйларга камералар ўрнатилиши, савдо муассасаларининг Миллий гвардия қўриқловига олиниши аҳволи бевосита кўздан кечирилди. Кўп қаватли уйларнинг эшикларига замонавий "домофон"лар, уйларнинг кириш йўлакларига "ташвиш тугма"лари ўрнатилиши бўйича вазифалар ижроси текширилди. Ўрганиш якунига кўра, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Йиғилишда туман маҳаллаларига бириктирилган масъуллар томонидан Президентнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича ахборотлари тингланди. Бу каби тадбирлар шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам амалга оширилмоқда.

6 Март 2025 йил

135

Ишчи гуруҳининг сарҳисобига назар

Пойтахтимиз ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар узлуксиз равишда амалга ошириб келинмоқда. Шу йилнинг январь ойида юртбошимиз томонидан қабул қилинган “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш  тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижроси юзасидан пойтахтимизнинг Учтепа тумани раҳбарияти томонидан ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган. Мазкур штаб иш фаолиятини унумли олиб бориши учун зарурий техника ва бошқа анжомлар билан таъминланган. Туманда жойлашган 60 та маҳалладаги еттилик ҳамкорлигида йўл хариталари, ўзаро вазифалар тақсимоти тузилиб ишчи гуруҳга тақдим этилган. Маҳаллаларнинг 4 таси ёки 6,6 фоизи “қизил”, 41 таси ёки 68,4 фоизи “сариқ” ва 15 таси ёки 25 фоизи “яшил” тоифа мақомида. Шу давргача криминоген вазияти оғир ҳисобланган 45 та маҳалла тўлиқ ўрганилиб маҳалла еттилиги билан ўқув семинарлари ўтказилди. Ҳудудда жойлашган “Ўрикзор” савдо мажмуасида, “Фарҳод” деҳқон бозорида ўрнатилган видеокамералар Тошкент шаҳар ИИББ рақамлаштириш марказига интеграция қилинди. 46 та савдо ва маиший савдо объектлари техник қўриқловга олиниб, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларига 45 та "ташвиш" тугмалари ўрнатилган, 102 таси техник қўриқловга олинган. Бу хизматга эҳтиёжни ўрганиш мақсадида Миллий гвардия “Қўриқлаш” хизмати томонидан 587 та объектларнинг ҳолати хатлов қилинди. Шу билан бирга қарор ижроси доирасида 231 та хонадонларда ҳам хатловлар ўтказилди. 3-сектордаги “Ўрикзор” маҳалласида профилактик ҳисобда турган 68 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, узоқ муддатга уйидан чиқиб кетган 151 нафар фуқаролар билан онлайн тарзда, уйига қайтган 215 нафар фуқаролар билан бевосита суҳбатлар олиб борилди. Туман ИИО ФМБ раҳбарияти томонидан қарор ижросига ёндашув борасида ҳудудий ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари ҳузурида 16 марта муҳокамалар бўлиб ўтди. Маҳалла еттилигининг ижтимоий профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича билимларини ошириш мақсадида олтмишдан ортиқ ўқув семинарлари ўтказилиб, 110 та хулосалар ижрога олинди. Маҳалла аҳолисининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган: хотин-қизлар, тарбияси оғир ёшлар, пробация ҳисобида турган шахсларни қамраган ҳолда уч юзга яқин тарғибот ишлари олиб борилди. Мактабларда ўтказилган мингдан ортиқ “Давомат”, “Ўқувчи”, “Ўсмир” тадбири давомида 73 нафар узоқ муддатга кетган, 240 нафар мунтазам дарс қолдираётган, 33 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, 58 нафар боқувчисини йўқотган, 93 нафар тарбияси оғир ўқувчилар аниқланган, 161 нафар ўқувчи мактабга қайтарилди. Шунингдек, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда шакллантирилган ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг 270 нафарининг рўйхати шакллантирилди ҳамда икки юздан ортиқ хотин-қизларнинг мурожаатларига ечим топилди. Ўрганишлар жараёнида аёлларнинг саломатлиги билан боғлиқ 260 га яқин масалалар ижобий ҳал этилди. Ишсиз аммо ишлаш истагини билдирган 150 нафарга яқин шахслар ижтимоий кўмак реестрига киритилган бўлса, юзга яқин шахслар бандлигини таъминлашнинг амалий чоралари кўрилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга мойил, муқаддам судланган ва маъмурий назоратда бўлган 20 дан ортиқ фуқароларнинг юриш-туриши, хулқ-атворлари ўрганилиб, огоҳлантириш борасида суҳбатлар олиб борилиш билан бирга 5 нафари касбга йўналтирилди, 13 нафарининг бандлиги таъминланди, 3 нафарига ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Маҳалла ҳудудида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида, 30 дан ортиғи маҳалла аҳли ўртасида кенг муҳокама ташкил этилди. Таъкидлаш лозимки, бу борадаги ишлар даврий бўлмай, мунтазам равишда пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам узлуксиз давом эттирилиб, қарорда кўрсатилган бандлар ижроси ўз ижобий самарасини бериб, шаҳримиз тинч ва осойишта гўшага айланади.

6 Март 2025 йил

162

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading