Икки нафар йигитлар хонадондан заргарлик буюмларини ва катта миқдордаги пулларни ўғирлаганликда гумонланувчи сифатида қўлга олиндилар

11-ноябрь куни соат 08.30 дан 17.30 гача Чилонзор туманида номаълум шахс калит танла йўли билан 49 ёшли Надежда Б.нинг уйига кирган. Ғаразгўй шкафдан умумий қиймати 28.550.000 сўм бўлган заргарлик буюмларини, шунингдек 7.000.000 сўм ва 17.650 АҚШ долларини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан кўрилган чоралар давомида ўғирликда гумонланувчи 23 ёшли Андрей С. Ва 18 ёшли Санжар Я.лар қўлга олиндилар.