ИИББ ходимлари нафақахўрнинг уйидаги маиший техника ўғирлаганликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди

19-ноябрь куни Миробод туманида соат 13.00 дан 15.00 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс 69 ёшли Зульфия К.нинг хонадонига кириш эшиги қулфини бузиб кирган. Ғаразгўй кир ювиш машинаси ва газ плитасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Ушбу холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ушбу жиноятни содир этганликда гумонланувчи сифатида 53 ёшли Фозил И.ни қўлга олишди.