ИИББ ходимлари совуқдан қийналган кишига ёрдам беришди

Бугун, ИИББ Ахборот мультимедиа маркази ижодий гуруҳи ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари иштирокида ижтимоий ролик устида иш олиб бориш жараёнида уларга йўловчилардан бири мурожаат қилиб, Амир Темур номидаги ҳиёбондаги ўриндиқлардан бирида эркак киши ётганлиги ва кўринишидан у ўзини ёмон ҳис қилаётганлиги ҳақида хабар берди. ЙПХ инспекторлари айтилган жойга етиб борганларида, ўриндиқлардан бирида ётган киши ўзини ҳақиқатдан ҳам ёмон ҳис қилаётганлигига гувоҳ бўлишди. ППХ гуруҳи чақирилиб, эркакни Юнусобод тумани 2-сон ички ишлар бўлимига олиб боришди. У ерда унга иссиқ чой беришди. Исиниб олганидан сўнг, 47 ёшли Рафаэль ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди. ИИББ ходимлари уни уйига кузатиб қўйишди.   

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Сўнгги кунларда ҳаво совуқ бўлмоқда, термометр кўрсаткичи Цельсий бўйича 3 градусгача тушди. Агар сиз ўзини ёмон ҳис қилаётган одамни учратсангиз, лоқайд бўлманг, ундан нима ёрдам бера олишингизни сўранг, яқин атрофда жойлашган ички ишлар органига ёки 102 рақами орқали хабар беринг.