ИИБ ходимлари метро релсларига йиқилган кишига ёрдам беришди

Бугун, 3 декабрь куни тахминан соат 8.45 да «Пушкин» метро бекатидаги темирйўл релсларига 67 ёшли киши йиқилиб тушди. ИИБ ходимлари шу заҳотиёқ метро электропоездини тўхтатиб, жабрланган кишига ёрдам кўрсатишди. Йиқилган киши енгил тан жароҳатлари олган. Ҳодисага аниқлик киритилмокда.