Ички ишлар органи ходимлари тошкентлик олти нафар фарзанди бор онадан хабар олишди

Тошкент шаҳар ИИББ Сергели туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “Тошкентлик ёлғиз она: "Йўқсилликдан чарчаб кетдим", деб номланган видеолавҳа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Суриштирув давомида аниқланишича, кўп йиллардан бери муайян яшаш жойига эга бўлмаган олти нафар фарзанди билан ёлғиз қолган 36 ёшли Умида Абдураҳмоновага давлат томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани “Узар” маҳалласида уй берилганлиги ҳамда маҳалла янги бунёд этилганлиги сабабли маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти ҳозирча тўлиқ йўлга қўйилмаган. Шуларни инобатга олиб, ИИО ходимлари ушбу хонадонда яшовчиларга ижтимоий ёрдам кўрсатиб, озиқ-овқат ва болаларга ўйинчоқлар берилди.

Ҳозирги кунда туман ҳокимлиги ҳамда бошқа бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Умид қиламизки, келажакда маҳалла фаоллари ва фуқароларимиз ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бу каби оилалардан ўзининг беминнат ёрдамини аямайди.