ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ишончни оқлаш керак

Адашиш инсонга хос. Ўз хатосини англаб, тўғри йўлни танлаганларга кўмак бериш, қўллаб-қувватлаш орқали жамиятимизнинг тўлақонли фуқаросига айлантириш борасида меҳр-мурувват кўрсатиш инсонийлик намуналаридан биридир. Куни кеча Бектемир тумани ҳокимиятида туман Пробация ҳисобида турувчи 25 нафар назорат остидаги шахсларнинг мурожаатлари туман прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, ҳокимлик вакиллари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди. Ҳалол меҳнат қилиш хоҳишини билдирган уч нафар фуқарога иш ўринлари таклиф этилиб, танлаган касблари бўйича ишга жойлаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Тадбиркорлик билан машғул бўлиш ниятида масъуллар ҳамкорлигида тайёрланган бизнес лойиҳаларини тақдим этган икки нафар шахсларга ижтимоий кўмаклашиш бўйича “Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети” да кўзда тутилган моддий маблағ ажратилишига эришилди. Беш нафари ўз мурожаатлари бўйича берилган ижтимоий ва ҳуқуқий маслаҳатлар ва тавсиялардан қониқиш ҳосил қилдилар. Маълум сабабларга кўра ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган бир нафар шахснинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш ва олиш бўйича амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Жазодан шартли равишда озод қилиш бўйича икки нафар маҳкумнинг мурожаати ўрганилди. Уларнинг оилавий шароитлари, хулқ-атворининг ижобий томонга ўзгарганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан шартли равишда озод этилди. Аввал жиноят содир этиб, жазо муддатини ўташ даврида ўз хатоларини англаб, ҳалол меҳнат қилиш, оиласи бағрида яшаш, фарзандларини тарбиялаш, жамиятга фойда келтириш истагида бўлган маҳкумларнинг эзгу мақсадларини қўллаб-қувватлаш жамиятимиз, миллатимизга хос фазилат. Бунинг учун масъуллар ҳамиша камарбаста. Фақат бундай имкониятнинг қадрига етиш, ишончни суиистеъмол қилмаслик керак холос.

12 Март 2025 йил

44

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда фуқаронинг ИИО ходимларига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 11 март куни тахминан соат 21.30 ларда Миробод тумани ҳудудида 1989 йилда туғилган (муқаддам бир неча маротаба Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47, 161, 183, 188 прим.3-моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган) Х.А. ўзининг уч нафар вояга етмаган фарзандларидан (2015 й.т., 2020 й.т., 2022 й.т.) фойдаланиб, уларнинг соғлом ҳаёт кечириши, таълимга жалб қилинишини таъминламасдан, тиланчилик билан шуғулланганлиги аниқланган. Мазкур ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва қонуний чора кўриш мақсадида ППХ ходимлари ушбу аёлни яқин орадаги ИИБ га таклиф қилишган. Бироқ фуқаро ички ишлар органлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузишган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”), 188 прим. 3-моддаси (“Тиланчилик қилиш”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Уч нафар вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Видеотасвирда акс этган ҳолатда ходимларнинг ҳаракатига бахо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.

12 Март 2025 йил

234

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2024 йилнинг 7 ноябрь куни соат тахминан 13:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Янги Ўзбекистон кўчасида жойлашган автотураргоҳларнинг бирида, ҳайдовчи вояга етмаган 2008 йилда туғилган С.П. “Mercedes Benz” русумли, давлат рақам белгиси 01 Q 555 BB бўлган автомашинада ҳаракатланиб, 2 нафар пиёдани (2003 йилда туғилган Ж.С. ва 2006 йилда туғилган Ш.Э.) уриб юборган. Натижада жабрланувчилар шифохонага олиб борилган. Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро Ш.Э. нинг ҳолати оғирлик даражаси бўйича енгил тан жароҳати, фуқаро Ж.С. эса “оғир” тан жароҳати деб баҳоланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, тегишли тартибда судга юбориш чораси кўрилмоқда.

11 Март 2025 йил

527

Маҳаллалар тинчлигини кўзлаб

Пойтахт туманлари ички ишлар органлари тизимларида Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича қабул қилган қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар жадал олиб борилмоқда. Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғига бириктирилган “Баркамол” маҳалла ҳудудида қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Бошқарув сервис компанияси мутасаддилари иштирокида қўшимча равишда видеокузатув камералари ўрнатиш масалалари ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган низоли, ичкиликка ружу қўйган, нотинч ҳисобланган 6 та оила хонадонларига “Қўриқлаш” хизмати томонидан “ташвиш тугмалари” ўрнатилди. Шунингдек, қарор ижроси давомида туман ишчи гуруҳи томонидан ҳудудда жойлашган “Авиасозлар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли уйлар ўрганилди. “Авиасозлар-3” даҳасида жойлашган 16-а уйнинг кириш йўлакларига “ташвиш тугмалари”, ён-атрофига кузатув камералари ва кириш эшикларига “домофон” ўрнатилди. Бу каби ишлар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом эттирилмоқда.

11 Март 2025 йил

152

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading