2 Март 2026 йил 170

Халқ қабулхонаси – инсон манфаатлари хизматида

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг навбатдаги қабули жорий йилнинг 1 март куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган Спорт-соғломлаштириш мажмуаси “Тошкент вилояти халқ қабулхонаси” биносида ўтказилди. Пойтахт ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаевнинг шахсий сайёр қабулига олтмишдан ортиқ юридик ҳамда жисмоний шахслар ўз муаммолари ҳамда оғриқли саволларига жавоб топиш мақсадида ташриф буюришди. Мурожаатчиларнинг муаммоларини тинглаш, кўтарилган масалаларни чуқур сабабларини ўрганиш давомида уларнинг 17 таси қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. 13 тасига малакали ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатлар берилди. Ўрганиб қонуний хулоса чиқариш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 34 та мурожаатларнинг ижроси бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди. Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра: суриштирув ва тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, пластик карта пулларини ноқонуний ўзлаштириш, хизмат фаолиятини бошқа ички ишлар органларига кўчириш, йўл белгиларини ўрнатиш, шахс ҳаёти ва саломатлигига қарши ноқонуний хатти-ҳаракатлар, афв этиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларга оид, оила-турмуш доирасида келишмовчиликлар кабиларни ташкил этди.

Барча мурожаатлар раҳбарият томонидан эътибор билан тингланиб, уларда келтирилган масалаларга ечим топиш бўйича тегишли қарор ва кўрсатмаларнинг берилиши, аҳолининг адолатга, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган ишончини янада орттиришга хизмат қилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech