ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Аҳоли мурожаатига эътибор

Халқ дарди билан яшаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида ҳал қилиш борасида аҳоли билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш бўйича жойларда вазирлик идоралар, секторлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган.Тошкент шаҳар ИИББ ва туманлар ИИО ФМБ раҳбарияти томонидан мунтазам равишда фуқаролар қабуллари ташкиллаштириб келинмоқда.Ўтган бир ҳафта давомидаги қабуллар жараёнида  42 нафар фуқародан турли мавзулардаги мурожаатлар келиб тушди. Улар ижтимоий ҳимоя, ишга кириш, тергов-суриштирув, паспорт-виза, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, светофор ва йўл белгиларини ўрнатиш, хизматни ўташ ва ходимнинг ижтимоий ҳимояси кабиларни ташкил этди.Мурожаатларни ўрганиш натижасида уларнинг 27 таси жойида ижобий ҳал этилди, 11 таси юзасидан малакали ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 4 тасининг ижроси назоратга олинди.Мурожаатчилар кўрилган чоралар, кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам ва тушунтиришлардан қониқиш ҳосил қилганликларини билдирдилар. Бу каби мулоқотлар давомий ўтказиб борилади, ҳолбуки улар кўплаб муаммоларга ўз вақтида ечим топиш имконини беради.

13 Май 2024 йил

30

❗️Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсларнинг реестри юритилади

✅ Қарор билан, тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади:➖2024 йил 1 июндан Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида;➖2024 йил 1 октябрдан республиканинг қолган барча ҳудудларида.📁 Бирламчи кўмак хоналарида:🔸жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади;🔸шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади.🗓 2024 йил 1 октябрдан ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури “Инсон” марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади;📝 2025 йил 1 январдан ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади;🔍 2024 йил 1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.©️Huquqiy axborot

13 Май 2024 йил

34

❗️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади

“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) қабул қилинди🔰Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.🗓 2024 йил 1 июндан:🔹тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;🔹хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади;🔹тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:➖хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;➖профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;➖тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;➖расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.©️Huquqiy axborot

13 Май 2024 йил

28

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – бош мезон” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси доценти Сулаймон Валиев маъруза қилди. У ўз нутқида, муомала маданияти энг аввало ходимларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қилишини, хушмуомала ходим деганда, ўз касбини ардоқлайдиган, вазифасини бекаму кўст бажарадиган, маънавий етук, одобли, билимли, тажрибали, ўз тақдирини Ватан тақдири билан боғлаган, мамлакат ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва мақсадини теран англаган ҳолда унинг фаол иштирокчиси сифатида ўзини намоён этадиган ходим тушунилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури ҳамда Ғулом Зафарийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.

13 Май 2024 йил

106

Интерактив хизматлар

Text to speech