29 Yanvar 2019 Yil 4236

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг хабарлари бўйича чоралар кўрмоқда

Интернет тармоғида 26 январь куни соат 13.00 да Юнусобод туманининг Усто Ширин ва Ахмад Дониш кўчалари кесишмасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасининг расмлари тарқалди. 30 ёшли “Спарк” автомобили ҳайдовчиси Комил Б. 29 ёшли самарқандлик Фазлиддин Х. бошқарган “Нексия” автомобили билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида “Нексия” ҳайдовчиси тан шикастлари билан шифохонага етказилди. Йўл-транспорт ҳодисаси сабабига аниқлик киритилмоқда. Шу ўринда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз изоҳларида йўл инфратузилмаси ҳолати бўйича шикоятлар билдиришди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ушбу ҳудуддаги йўл инфратузилмасининг ҳолатини ўрганиб чиқишди. Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментига амалдаги светофорнинг иш тартибини ўзгартириш ва транспорт воситалари ва пиёдалар учун қўшимча светофорлар ўрнатиш бўйича ёзма кўрсатма йўналтирилди.  

Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментига ЙҲХБ Йўл ҳаракатини ташкил этишни назорат қилиш бўлими томонидан 2018 йилда светофор, йўл белгилари, йўл чизмаси чизиш бўйича қуйидаги кўрсатмалар йўналтирилган:

йўл белгилари ўрнатиш – 503 (434 таси бажарилган)

йўл белгиларини алиштириш – 26

йўл белгиларини қайта тиклаш – 43

йўл белгиларини олиб ташлаш – 109

йўл чизмасини чизиш – 93

светофор ўрнатиш – 25

светофорларнинг иш тартибини ўзгартириш – 41

светофорнинг жойини ўзгартириш – 10

светофорни демонтаж қилиш – 15

светофорларни қайта таъмирдан ўтказиў – 22

“ёрдам тугмаси” мосламасини ўрнатиш – 3

светофорларни светиодлиларга алиштириш – 50.

Шунингдек ишлаб турган светофорлар, йўл белшилари ва чизмаларини алиштириш ва қайта тиклаш бўйича кўрсатмалар йўналтирилган:

йўл белгиларини алиштириш – 93 (86 таси бажарилган)

йўл белгиларини қайта тиклаш – 175 (165 таси бажарилган)

йўл белгиларини ечиш – 25

йўл белгиларининг ўрнатилган жойини ўзгартириш – 16

йўл белгиларини қайта тиклаш – 15

йўл чизмаларини қайта тиклаш – 308

светофорларни қайта тиклаш – 12

“ёрдам тугмаси” мосламасини қайта тиклаш – 10.

Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўл белгилари, светофорлар ва чизмалари тўғрисидаги барча саволларни Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментининг Диспетчерлик хизматига қўйидаги телефон рақамлари орқали йўналтиришингиз мумкин: 71-281-52-58, 71-281-52-88, 71-297-77-32, 71-297-77-32.

Йўл қопламаси, йўл иншоотлари (кўприклар, туннеллар, йўл ўтказгичлари, тротуарлар) тўғрисидаги саволлар билан Тошкент ш. Ҳокимияти қошидаги Ободонлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин. Манзил: Чилонзор тумани, Олмазор кўчаси, 127. Тел.: 71-227-47-21, 71-227-47-59, 7-1227-48-11.

Кўчаларнинг ёритилиши тўғрисидаги саволлар билан “TOShShAHARNUR” ДУКга мурожаат қилинг. Манзил: 100044, Тошкент ш., Қумариқ кўчаси, 3. Тел.: қабулхона: 71-250-57-57, e-mail: toshnur@inbox.ru  Веб-сайт: tashgorsvet.uz.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech