ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳар ИИББ ёш ходимлари “Заковат”да баҳслашди

Пойтахт ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий билимларини, интеллектуал салоҳиятини ошириш, ўз иқтидорини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ёш ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.Унда Тошкент шаҳар ИИББ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда туман ИИО ФМБлари ходимларидан иборат 22 та жамоа иштирок этди.Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида бўлиб ўтган интеллектуал ўйиннинг якуний натижаларига кўра, Бош бшқарма хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси жамоаси ғолиб деб топилди. Навбатдаги совринли ўринларни Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқамаси ходимларидан иборат жамоалар қўлга киритди.Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

22 Апрел 2024 йил

122

Ёшлар камоли – бош омил

         Ўзгаларга меҳр-мурувват кўрсатиш,  беғараз ёрдам бериш азалий қадриятларимиздандир. Турмушдаги турли вазиятлар, ҳаёт синовлари ҳар кимни ҳар хил даражада синаб кўради. Кимдир енгилади,кимдир йиқилади, яна биров нафақат  ўз йўлини, балки ўзини йўқотади. Ана шундай пайтларда кичик бир ёрдам, қўллаб-қувватлаш умидсиз қалбларга  нажот нури бўлиб киради. Инсонга қаддини ғоз кўтаришга яна курашишга, яшашга ундайди.          Пойтахтимиз аҳолисининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини ўрганиш, қўллаб-қувватлаш мақсадида пойтахт ИИББ раҳбарияти,масъуллари туман маҳаллаларига бириктирилиб, бу борада  эътирофга лойиқ ишлар амалга ошириб келинмоқда. Учтепа туманига бириктирилган  пойтахт ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Б.Анваров томонидан  ўтказилган яна бир хайрли тадбир фикримизнинг далилидир. Ўрганишлар натижасида мазкур туманнинг Янгийўл маҳалласидаги 43-уй, 159-хонадонда яшовчи фуқаро Жўраева Фотима Равшан қизининг ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги аниқланиб, “Ёшлар дафтари”га киритилди. Бундан ташқари олийгоҳда  таълимни давом эттириши учун тўлов шартномасининг ярми, яъни 7.500.000 сўм тўлаб берилди. Шунингдек, оиланинг яшаш шароитини яхшилаш, ўз ўзини банд қилиши мақсадида,  “Туронбанк” ходимлари билан биргаликда  тикув машинаси совға этилди.          Саховат ва мурувват  кўмагидан мазкур маҳаллада жойлашган 40-уйда истиқомат қилувчи Қосимовлар оиласи ҳам  четда қолмади. Қосимовларнинг икки нафар фарзанди - Отабек ва Билолхонлар Б.Анваровнинг  бевосита кўмагида ҳайдовчилик касбини эгаллаши учун туманда жойлашган Республика Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотига жойлаштирилди. Бундан яна бир кўзланган эзгу мақсад ушбу ташкилот орқали ёшларни муддатли ҳарбий хизматга тайёрлаш ва жўнатишдан иборатлиги ибратлидир.            Ёшларимизни моддий қўллаб-қувватлаш билан бирга уларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш,  тарихимизга, аждодларимизга ҳурмат, юртимизга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳам устувор вазифаларимиздан биридир. Шу мақсадда тумандаги мазкур маҳаллада яшовчи 50 нафар ёшлар пойтахт ИИББ “Шон-шараф” музейига олиб борилди. Катта қизиқиш ва иштиёқ билан музейни томоша қилган ёшларни ички ишлар фаолияти билан яқиндан таништириш учун улар ЖТСБ Пост-патруль бригадаси таркибида ташкил этилган отлиқ отрядига ҳам олиб борилди. Бу ерда улар хизмат отлари ҳамда Кинология хизматида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашда ходимлар билан бир сафда хизмат олиб бораётган жониворлар билан танишишди. Ходимларнинг ҳар бир сўзларини диққат ва катта қизиқиш билан эшитганидан айтиш мумкинки, мазкур тадбирлар ёшлар қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди.

22 Апрел 2024 йил

78

Тошкент шаҳар ИИББ: ёшлар муаммоларига ечим топилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ соҳавий хизматлари ҳамда туман ИИО ФМБлари томонидан оталиққа олинган ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Жумладан, яқинда Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бошқармаси поликлиникаси раҳбарияти томонидан Учтепа тумани «Қозигузар» МФЙда яшовчи 14-30 ёшда бўлган ёшларни соғлиғини текшириш, муаммоларини ҳал қилиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида тиббий курикдан утказилди. Малакали кардиолог, терапевт, жарроҳ, офтальмолог ва бошқа шу каби шифокорлар ёшларни кўрикдан ўтказиб, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, спорт билан шуғулланиш ва ўзини чиниқтириш бўйича тавсиялар берди. Бундан ташқари юқорида қайд этилган маҳаллада ёшларни хатловдан ўтказиш жараёнида иш излаб юрган айрим фуқаролар борлиги аниқланди. Жумладан, маҳалла ёш фуқароси Х. Абдуманнопов масъуллар билан суҳбат давомида анчадан бери иш излаб юрганлигини, ишга жойлашишда амалий ёрдам сўради. Фуқаронинг масаласи жойида ҳал этилиб, кийим-кечак учун рангли тасвирлар босиш цехига ишга жойлаштирилди.Шу билан бирга ўрганишлар давомида шу маҳалланинг яна бир фуқароси А. Мирбабаев ишлаш мақсадида Швециянинг Стокгольм шаҳрида автосервисда муҳандис бўлиб ишлаши маълум бўлди. Масъуллар фуқаро билан видеоалоқа орқали мулоқот қилиб, муаммолари билан қизиқди. Суҳбат давомида фуқаро билан доимий алоқада бўлишга келишиб олинди.Энг муҳими, жойларда ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан белгиланган режа асосидаги тизимли ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда. 

22 Апрел 2024 йил

178

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Шахсий таркибнинг маънавий-маърифий савиясини ҳар томонлама оширишга қаратилган ҳафта бошида ўтказиладиган тадбирнинг навбатдагиси лирик шоир Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланди. Шоирнинг юксак ва табиий  ватанпарварлик туйғуси билан йўғрилган шеърияти, ҳаёти ва ижоди тўғрисида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти, фалсафа фанлари доктори Ойша Қурбонова маъруза қилди. Маърузачи шоирнинг “Ватаним”, “Ўзбекистон” ва бошқа лирик шеърларида ўз аксини топган ватанга чексиз муҳаббат, яқинларимизни эъзозлаш, дўстлик, ор-номус, ҳақиқат, эзгулик, эркинлик каби туйғулари, шунингдек, уни содда ва самимий руҳда ўқувчига етказишдаги маҳоратига урғу берди. Шоирдан ўлмас  ижодий мерос қолганини таъкидлади.Маъруза сўнгида Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди. Видеолавҳадан сўнг тадбирга таклиф этилган шоирнинг рафиқаси Назира Саломова сўз олди. Назира ас-Салом тахаллуси билан ижод қилаётган шоирнинг рафиқаси эл севган шоир билан бирга кечирган ҳаёт йўли, турмушда қандай инсон бўлганлиги, фарзандларига, яқинларига меҳри, ўзгаларга саховати борасида сўзлади. Шоир ҳаёт бўлганида бу йил муборак етмиш ёшни қаршилаган бўлишини, афсуски, ҳаётни жуда севгани ўлароқ эрта кетганини қайд этиб ўтди.Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

22 Апрел 2024 йил

162

Интерактив хизматлар

Text to speech