Ўзбекистон республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ҳамда Тошкент шаҳар "Динамо" Жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг жорий йил календарь-режасида белгиланган ХХХIV-спартакиадаси Низомига мувофиқ, пойтахт ИИББ, ҳудудий тузилмаларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича мусобақа ўтказилди. Унда дзюдочи спортчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш ва саралаш, Бош бошқарма терма жамоасини шакллантириш, шунингдек, белгиланган вазн тоифалари бўйича кучли спортчиларни аниқлаш мақсадида спортчи ходимлар ўртасида пойтахт ИИББ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада 17 та терма жамоалар қатнашиб, ғолиблик учун майдонга тушишди. Қизғин ва муросасизлик, томошабинларнинг олқиш ва ҳайқириқлари остида кечган қизиқарли беллашувларда шоҳсупанинг фахрли поғоналаридан 1-ўринни Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси, 2-ўринни ЙҲХБ, 3-ўринни Чилонзор тумани ИИО ФМБ терма жамоаси эгаллади. Ғолибларга тегишли диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ғолибликни қўлга киритган спортчиларимизни эришилган ғалаба билан муборакбод этиб, уларнинг хизмат ва спорт фаолиятларида улкан зафар ҳамда муваффақиятлар тилаб қоламиз.