Тошкент шаҳрида “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасидаги тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда. Ойлик доирасида ёшлар билан тарғибот-ташвиқот учрашувлари ташкил этилиб, уларга гиёҳвандлик иллатининг салбий жиҳатлари, соғлиқ ва руҳиятга зарарлари таъсирлари, гиёҳвандлик билан шуғулланишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.
Шундай учрашувлардан бири Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари билан ташкил этилди.
Учрашувда сўзга чиққан туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник Дилмурод Мирсадиков ўз нутқида жамиятнинг глобал муаммоларидан бири гиёҳвандлик эканлиги, бутун дунёда бўлгани каби пойтахтда ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гиёҳвандлик, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши тинимсиз кураш олиб бораётганлигини таъкидлади. бу иллатга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири - гиёҳвандликка қарши иммунитетни шакллантиришдир. Бу йўналишда айниқса ёшлар ўртасида профилактика тушунтириш ишларини кучайтириш лозимлиги эътироф этилди. Шунингдек, учрашувда интернет маконларида гиёҳвандлик воситаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ ва каналларга аъзо бўлмаслик, улар ҳақида бирор маълумот бўлса ИИОга хабар берш кераклиги таъкидланди. Қизғин ўтган тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.