25 Май 2022 йил 1466

Гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш жинояти фош этилди

Тошкент шаҳар ИИББ ва Яшнобод тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Яшнобод туманида ўтказилган профилактик тадбир давомида муқаддам судланган 50 ёшли Aфзалбек Н. қўлга олинди. Фуқаро тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганида, унинг ёнидан яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик моддаси, 4 дона “Регапен” дори воситаси ва пластик бутилка борлиги аниқланган. ИИББ ЭКМнинг хулосасига кўра, ушбу моддалар 2,03 гр. марихуана ва 0,35 гр. гашиш эканлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-модда 2-қисми билан ("Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар") жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech