11 Декабр 2023 йил 806

Гиёҳвандлик моддалари ва кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сақлаётган шахслар ушланди

Пойтахтимизда амалга оширилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” давомида пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Жумладан, 


Жорий йилнинг 6 декабрь куни Мирзо Улуғбек туманида 2001 йилда туғилган Мухаммадиев Шарифжон Шухрат ўғли бошқарувидаги SPARK русумли автомашина холислар иштирокида текширилганда, 173 дона “Регапен” номли ҳамда 160 дона “Амино-мэтил” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.


Шу куни Учтепа туманида 1994 йилда туғилган Абдукаюмов Хусниддин Шамсиддинович бошқарувидаги NEXIA-3 русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда автомашина салонидан 32 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.


Шунингдек, Чилонзор туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Бахматов Павель Игоревичнинг хонадони холислар иштирокида текширилганда 150 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, қадоқлашга мўлжалланган пакетлар ҳамда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга мўлжалланган турли воситалар аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.


8 декабрь куни Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида 1982 йилда туғилган Уринбаев Икромиддин Мухамадалиевич бошқарувидаги COBALT русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда 8 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.


9 декабрь куни Учтепа туманида 1996 йилда туғилган Юнусов Темур Тимурович тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда ёнидан 19 дона бўлакларга қадоқланган синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Барча ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши учун тергов бўлимига тақдим этилган. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. 


Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларнинг ноқонуний гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлиги ёки бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд яқин орадаги ИИБга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Барча янгиликлар

Text to speech