Фуқарони уриб тан жароҳати етказган йигит ва қиз қўлга олинди

3-август куни тахминан соат 6.30 да Яккасарой тумани Муқимий кўчасида 27 ёшли Абдуқодир И. ва 25 ёшли Сагдиана Р. жамоат жойда 23 ёшли Насибахон Й.га ҳужум қилиб, унга тан шикастлари етказишган. Натижада жабрланувчи тиббий ёрдам учун мурожаат қилди. Ўтказилган тадбирлар давомида Абдуқодир И. ва Сагдиана Р.лар пойтахт ИИББ ходимлари томонидан қўлга олиндилар. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми ("Безорилик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.